Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тошшаҳартранс» раҳбари қамоққа олинди. У давлат мулкини талон-торож қилганликда гумонланяпти

«Тошшаҳартранс» раҳбари қамоққа олинди. У давлат мулкини талон-торож қилганликда гумонланяпти

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида Бош прокурор ўринбосарининг Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси (суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) тартибида ушланган Анвар Жўраевга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди.

Юнусобод туман судининг 2024 йил 7 февралдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи А.Жўраевга нисбатан «қамоққа» олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди.

Маълумот учун, А.Жўраев шу кунга қадар «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг