Тошлоқ тумани ИИБ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Яқинда босқинчлик жиноятида айбланаётган тўрт нафар шахс Фарғона вилоятининг Тошлоқ туман суди биносидан қочиб кетгани хабари берилганди.
Дастлабки терговдаёқ «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланган судланувчилар ўша куниёқ қўлга олинган. Айни маълумотни «Xabar.uz» сўровига асосан тасдиқлаган Бош прокуратура матбуот хизмати раҳабари Ҳаёт Шамсутдиновнинг қўшимча қилишича, «қочоқларга» нисбатан ЖКнинг 222-моддаси 2-қисми «в» банди (қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, Тошлоқ тумани ИИБ мансабдор шахсларига нисбатан ҳам мансабга совуққонлик билан қараш (ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми) аломати билан «иш» қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари Фарғона вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter