«Тошкентшаҳаргаз» таъминоти собиқ ходими жиноят устида ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
«Тошкентшаҳаргаз» таъминоти собиқ ходими Б.Н. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида, ташкилотнинг хизмат гувоҳномасига сохта маълумот киритиб, фуқаро А.га оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда табиий газ тармоғига уланиш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига 16,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter