Тошкентнинг учта туманида иссиқ сув ўчди

Бугун Юнусобод туманидаги 4-Иссиқлик марказининг электр энергияси таъминотида носозлик рўй бергани сабабли, мазкур қозонхонадан иссиқ сув ва иссиқлик узатиш вақтинча тўхтатилди.
Бунинг оқибатида Юнусобод туманида тўлиқ, Олмазор ва Шахонтоҳур туманларида эса қисман иссиқ сув ва иссиқлик таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Айни пайтда Иссиқлик марказида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Мутасаддилар соат 17:00 гача иссиқ сув ва кечки 24:00 га қадар иссиқлик таъминоти тўлиқ тикланишини маълум қилишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter