Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 15 фоизга оширилади

Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 15 фоизга оширилади

Тошкент шаҳар аҳолиси ва юридик шахслари учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифлари 15 фоизга оширилади.

Бу ҳақдаги қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши томонидан маъқулланди. 

Ҳужжатга мувофиқ, «Veolia Energy Tashkent» фирмаси томонидан кўрсатиладиган аҳолига иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматларининг янги чакана тарифи 15 фоизга ошади ва 105 754 сўм/Гкал ўрнига 121 617 сўмни ташкил этади.

Юридик шахслар учун тариф ҳам 15 фоизга ошади — бир Гкал учун 212 606 сўмдан 244 497 сўмгача. 

Ҳужжатда янги тарифларнинг кучга кириш санаси келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун тарифлар охирги марта жорий йилнинг 2 апрелидан 15 фоизга кўтарилган эди. Юридик шахслар учун кўрсатиладиган хизматлар эса охирги марта 2023 йилнинг декабрида ошган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг