Тошкентнинг уч туманида сув ўчади
«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ айрим туманларда истеъмолчиларга ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча бўлмаслиги ҳақида маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун 29 май соат 09.00 дан 30 май соат 09.00 гача:
Мирзо Улуғбек тумани бўйича Уруғчилик маркази, Миллий боғ, Янги тонг, Алишеробод, Зафар, Жўшқин, Соғлом авлод, Фаровон ҳаёт, Жасорат, Нурли Замин кўчаларида, Анай булоқ кўчаси кўп қаватли уйда, Техника Хафсизлиги олийгоҳида, Вилоят суд-тиббиёт экспертизасида, Меҳнат ва ижтимоий Академиясида;
Сергели тумани бўйича «Ноғойқўрғон», «Юқори Дархон», «Белариқ», «Пастдархон» маҳаллаларида, Деҳқон бозори, Сергели автомобил бозорида;
Янгиҳаёт тумани бўйича «Дўстлик», «Чарағон», «Виқор», «Ал-Фарғоний», «Тошкент», «Чортоқ», «Чорбоғ», «Ёрқин ҳаёт», «Олчазор», «Қипчоқ», «Йўлдош», «Янги Чоштепа», «Чоштепа», «Иқбол», «Файзли» маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар ва хусусий хонадонларда, 37-сонли оилавий шифохонасида, 1-сонли туғруқхонасида, туман Хокимияти ва Прокуратурасида сув бўлмайди.
Сув таъминоти тўхтатилган манзилларга махсус техникаларда сув етказиб берилади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter