Тошкентнинг уч туманида иссиқ сув ўчирилди
Бугун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Чуқурсой» подстанциясида юзага келган носозлик туфайли, Юнусобод туманида жойлашган 4-қозонхонанинг 2 навбати ўчирилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Унга кўра, қуйидаги манзилларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча бўлмайди:
Юнусобод тумани: Марказ-2, Марказ-4, 5, 6 мавзеларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар.
Ҳакимзода, Ж. Обидова, Эргашева, Ниёзбек йўли, Арифова кўчалари, А.Темур ва Қорасарой шоҳкўчалари.
Олмазор тумани: Қорақамиш 1/1, Қорақамиш 1/2, Қорақамиш 2/1, Қорақамиш 2/3, Қорақамиш /5, Марказ-22 мавзелари, Ғофур Ғулом, Тахтапул, Себзор, Марказ-17/18, Шимолий Олмазор, А. Бобожонова, Қорасарой, Файзи Баланд, Абдурахмонов, Сағбон, Ёлқин, Дадабоев, Ўрозбоев, Юнусов, Мухбир, Келес йўли, Норазтепа кўчаларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар.
Шайхонтоҳур тумани: Зулфияхоним, У.Юсупов, Лабзак кўчаларида жойлашган турар жой уйлари.
Ҳокимлик юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради ва таъминот 18:00 га қадар тикланишини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter