Пойтахтнинг «ранги» ўзгармади, Тошкент вилояти эса... (3-қисм)
Республика махсус комиссияси ахбороти эълон қилиниб, амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди.
Унга кўра, 2020 йил 1 июндан бошлаб бир қатор фаолият турларига рухсат берилди. Жумладан, «Яшил» ҳудудларда тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга, «қизил» ҳудудларда тўхтамаган ҳолда автобуслар ҳаракатига, 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилди.
Юқоридагилар билан бир қаторда БАРЧА ҲУДУДЛАРДА уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолиниши белгиланди. Шунингдек, шахсий автомобилларда вилоятлараро ҳаракатланиш тақиқланди.
Хўш, қайси ҳудуд қанақа рангда? (биринчи ва иккинчи қисмлари)
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:
- Тошкент шаҳар:
«Сариқ» ҳудуд
Бектемир тумани, Мирзо Улуғбек тумани, Миробод тумани, Олмазор тумани, Сергели тумани, Учтепа тумани, Яшнаобод тумани, Чилонзор тумани, Шайҳонтоҳур тумани, Юнусобод тумани, Яккасарой тумани.
- Тошкент вилояти:
«Қизил» ҳудуд
Бекобод шаҳри, Нурафшон шаҳри, Янгийўл шаҳри, Оққўрғон тумани,Зангиота тумани, Қибрай тумани, Паркент тумани,Янгийўл тумани, Тошкент тумани, Юқори Чирчиқ тумани.
«Сариқ» ҳудуд
Ангрен шаҳри, Чирчиқ шаҳри, Бекобод тумани, Қуйи Чирчиқ тумани, Ўрта Чирчиқ тумани, Чиноз тумани.
«Яшил» ҳудуд
Олмалиқ шаҳри, Оҳангарон шаҳри, Оҳангарон тумани,Бўстонлиқ тумани, Бўка тумани, Пискент тумани.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter