Тошкентнинг «Қашқар» маҳалласида бўлганмисиз? (фоторепортаж)
Бугунги кунда «Обод маҳалла давлат дастури» асосида юртимиздаги маҳалларда кўплаб ишлар амалга оширилди. Шу жумладан, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Қашқар» МФЙда ҳам ушбу дастур ижросига алоҳида аҳамият берилди.
– Маҳалламизда жами 3886 нафар фуқаро истиқомат қилади, – дейди биз билан суҳбатда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Анвар Тўхтаев. – Ўтган йили маҳалламизда узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш ҳамда асфальт ётқизиш ишлари олиб борилди. Болалар учун замонавий ўйингоҳлар ташкил қилинди ва «Яшил макон» дастури асосида кўплаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Бу иш ҳозир ҳам давом этмоқда.
Шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, «Аёллар дафтари»га киритилган 202 нафар хотин-қизларга, 31 нафар боқувчисини йўқотган, 161 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага ҳамда 193 нафар аҳолига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.
– Фақатгина бу билан чекланиб қолмасдан, «Ёшлар дафтари»га киритилган 18 нафар талабаларнинг ўқишлари учун тўловнинг 50 фози маҳаллла томонидан тўлаб берилди, – дея суҳбатга қўшилди маҳалла раисининг хотин-қизлар масаласи бўйича ўринбосари Ҳикоят опа Тўхтасинова. – Баъзиларининг шартнома тўловлари эса ҳомий ташкилотлар томонидан тўлиқ тўлаб берилган.
Шунингдек, маҳаллада аҳолини соғломлаштириш, болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш борасида ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш йўналишида 53-оилавий поликлиника мутасаддилари билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилган.
Суғдиёна Эшназарова,
ЎзЖОКУ 1-босқич талабаси
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter