Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг «Ҳумо» клуби Pro Hokei Ligasy ярим финалига чиқди

Тошкентнинг «Ҳумо» клуби Pro Hokei Ligasy ярим финалига чиқди

«Ҳумо» клуби хоккейчилари тўртинчи ўйинда ҳам мағлуб этиб, юз фоизлик натижа билан ярим финалга йўл олди. Жамоа Қозоғистон Про Лигаси плей-оффидан ўрин олган Руднийнинг «Горняк» жамоасига қарши кечган тўртта баҳсда ҳам ғалаба қозонди.

Ушбу жамоага қарши дастлабки икки учрашув «Ҳумо» майдонда бўлиб ўтди. Биринчи ўйин жуда кескин ўтди ва плей-офф бошланишидаги ҳаяжон таъсир қилди. Жамоалар ғолибни қўшимча вақтда аниқлашлари керак эди ва «Хумо» 2-1 ҳисобида минимал устунлик билан ғолиб бўлди. Иккинчи ўйинда Тошкент жамоаси анча ишончли ўйнади ва 4:2 натижаси билан ғалаба қозонди. Иккала учрашувда ҳам мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳайратланарли бўлди ва уларнинг ақл бовар қилмайдиган энергияси жамоамизни ғалаба сари етаклади.

Руднийдаги иккита ўйинда ҳам уйда ўтказилган учрашувлар сценарийси деярли такрорланди. Биринчи оғир ўйинда якуний сирена чалинишидан 17 сония олдин «Ҳумо» 2-1 хисоб билан ғалаба қозонди. Қизиқарли кечган яна бир учрашув ҳам 4:2 ҳисобида «қанотлилар»нинг ишончли ғалабаси билан якунланди.

Уйга қайтаётган «Ҳумо» жамоасини ёқимли сюрприз кутаётган эди. Астана шаҳридан  Ўзбекистон ҳаво йўллари самолётида учиш пайтида самолёт экипажи командири ғалаба ва «Ҳумо»нинг ярим финалга чиқиши муносабати билан табриклади. Дарвоқе, Ўзбекистон ҳаво йўллари жорий мавсум бошидан Ҳумо хоккей клубининг расмий ҳамкори бўлиб келмоқда ва жамоага энг самарали ёрдам кўрсатмоқда.
Матбуот анжуманида «Ҳумо» бош мураббийи Евгений Попихин чорак финалнинг барча тўртта ўйинлари жуда қийин ва муносиб кечганини айтиб ўтди.

«Кескин серия, ҳақиқий плей-офф. Кўп ҳиссиётлар, тезкор ўйин. Рақибга миннатдорчилик сўзларини айтмоқчиман. Улар ажойиб ўйнашди, жанг қилишди», – деди мураббий ғалабада иштирок етган ҳар бир кишига миннатдорчилик билдириб.

Хоккейчиларимизни олдинда ярим финал серияси кутмоқда, уларнинг дастлабки икки учрашуви 11-12 март кунлари Ҳумо Arena музида бўлиб ўтади.

Таъкидлаш жоизки дунёда машҳур ўйин давлат ва ҳомийлар, яъни ERIELL Group ва Uzbekistan Airways кўмагида муваффақиятли қайта тикланди ва ривожланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг