Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг ҳавоси энг ифлосланган туманлари номи очиқланди

Тошкентнинг ҳавоси энг ифлосланган туманлари номи очиқланди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш ҳолати қандай? «Ўзгидромет» жорий даврда пойтахт ҳавоси бўйича маълумотларни тақдим этди.

13 февраль ва 14 февраль тонгида Тошкент шаҳри метеорологик шароитлари ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг сақланиб туришига имконият яратди.

Стационар постларнинг кузатув маълумотларига кўра қуйидаги туманларда ҳавонинг ифлосланиши бир марталик максимал рухсат этилган меъёр (РЭМ б.м.)дан ортгани қайд этилган.

Азот диоксиди бўйича:

Мирзо Улуғбек, Чилонзор туманларида РЭМ б.м. дан юқори 2 ҳолат кузатилди.

«Бошқа туманларда олинган маълумотлар бўйича зарарли моддалар миқдори рухсат этилган меъёрдан юқори бўлгани кузатилмади.

18 февраль ва 19 февраль тонгида Тошкент шаҳрининг об-ҳаво шароити шаҳар ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг бир оз тарқалишига имконият яратади»- дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ноябрь ойида «Air Visual» нашри дунёнинг ҳавоси ифлосланган 30 шаҳри рўйхатини эълон қилган ва унда Тошкент кучли ўнталикка кирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг