Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг атиги 3 фоизи яшил ҳудуд экани рад этилди

Тошкентнинг атиги 3 фоизи яшил ҳудуд экани рад этилди

Фото: Xabar.uz

7 июн куни «Ўзгидромет» томонидан «Республикамиз ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинг натижалари ҳолати» бўйича матбуот анжуманида Бош директор ўринбосари И.А. Каримов томонидан берилган маълумотлар юзасидан иижимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан «Ўзгидромет» ахборот хизмати мутахассислар томонидан Тошкент шаҳрининг яшиллик қисми бўйича тайёрланган маълумотда техник ҳатоликга йўл қўйилганлиги туфайли ахборот берилаётганда камчиликка йўл қўйилганини маълум қилади, дейилади ташкилот хабарида.

Бугунги кунда шаҳарни яшиллик даражаси 26.8 фоизни ташкил этади.

«Келтирилган ноқулайликлар учун жамоатчиликдан узр сураймиз», дейилади Гидрометеорология хизмати маълумотида.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда эълон қилинган Ҳукумат қарорига кўра, Тошкент шаҳар умумий майдонининг кўкаламзорлаштирилишини 2023 йилгача 30 фоизгача етказиш вазифаси қўйилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг