Тошкентга учган самолёт бортида россиялик «томоша кўрсатди»
«Тошкент» халқаро аэропортида HY-634 рейси билан Санкт-Петербургдан Тошкентга учиб келаётган Россия фуқароси К.В. қўлга олинди.
«Газета.uz»нинг ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот хизматига таяниб хабар беришича, эркак маст ҳолда жамоат тартибини бузган: беҳаё сўзларни ишлатган, қўшиқлар куйлаган ва шу рейсда учаётган қизни ҳақоратлаган.
Тошкент аэропортлари қўриқлаш бўлими инспекторлари унга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) билан баённома тузди.
19 сентябрь куни Сергели туман суди томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, унга нисбатан БҲМнинг 3 баравари — 990 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter