Саида Мирзиёева: «Тошкентга Жиззахдан 11 нафар бемор олиб келинди»
«Ko‘ngil ko‘zi» лойиҳасининг хайрия акцияси доирасида республикадаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари оммавий текширувдан ўтказилди ва кўриш қобилиятини тиклаш ёки максимал даражада яхшилаш имкони бўлган болаларни операция қилиш бошланди. Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева маълум қилди.
«Даволаш имкони бўлмаган болаларга эса кўзнинг нотўғри ривожланиши билан боғлиқ асоратлардан қочишда ёрдам берилади.
Бугун Тошкентга Жиззахдан 11 нафар жасур ва қатъиятли беморлар олиб келинди. Уларнинг тўққиз нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилади, икки нафарига эса кўз протезлари қўйилади.
Жами 478 нафар бола операция қилиниб, уларда 630 та жарроҳлик амалиёти ўтказилади.
Биз ҳар бир бола учун курашамиз ва уларга ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга соламиз», деб ёзади Саида Мирзиёева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter