Тошкентдан Термизга учган самолёт яна йўналишини ўзгартирди
Бугун, 9 март куни Uzbekistan Airways’нинг Тошкент – Термиз йўналиши бўйича учган HY67 рейси Термиз аэропортидаги ноқулай об-ҳаво сабаб кўрувчанлик даражаси пасайиб кетгани учун Қаршидаги захира аэродромга қўнадиган бўлди.
Самолёт тахминан 10:23 да Қарши аэропортига қўнган.
Бир муддат олдин Термиз халқаро аэропортида кўриш ёмонлашгани туфайли самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга чекловлар жорий этилгани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 март куни ҳам Тошкент – Термиз йўналиши бўйлаб учган Airbus A320 NEO самолёти ноқулай об-ҳаво шароити сабаб қўнолмаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter