Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги қурилишдан артиллерия қуроли топилди

Тошкентдаги қурилишдан артиллерия қуроли топилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ижтимоий тармоқларда қурилишда иккита артиллерия аслаҳаси топилгани бўйича видео тарқамоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди. 
 
27 декабр куни 102 рақамига 26 ёшли Шуҳрат Т.дан хабар келиб тушди: унинг гапига кўра, у таниши 29 ёшли Алиакбар М. билан биргаликда Яккасарой туманида қурилаётган объект ҳудудида шубҳали, артиллерия аслаҳаларига ўхшаш занглаган буюмлар топган.
 
Кўрсатилган манзилга Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ИИВнинг махсус мутахассислари билан биргаликда етиб борган. Текширув ўтказилгач, топилган буюмлар ўқув машғулотлари давомида фойдаланишга мўлжалланган иккита 115 мм.лик ўқув снаряди ва иккита 82 мм.лик ўқув миномёти эканлиги маълум бўлди.
 
Мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг