Тошкентдаги қалин туман самолётлар ҳаракатига ҳалақит қилди
Тошкент халқаро аэропортида қалин туман туфайли Москва ва Владивостокдан учиб келган самолётлар Самарқандга йўналтирилди.
Ўзбекистон ҳаво йўлларига тегишли икки самолёт экипажлари Тошкент аэропортда кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити – қалин туман, паст булут қоплами сабабли муқобил аэропортга жўнаб кетишга қарор қилишди.
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-13° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter