Тошкентдаги «Миллий кутубхона»да туну кун ишлаш тартиби бекор қилинди
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида тунги сменада фаолият олиб бориш мавсумий тўхтатилиб, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш вақти соат 08:00-21:00 гача этиб белгиланди. Бу ҳақда кутубхона маъмурияти маълум қилган.
«2023 йил 20 октябр кунидан «Электрон ўқув зали»да соат 08:00 дан 21:00 гача хизмат кўрсатиш давом этади, тунги сменада хизмат кўрсатиш тўхтатилади. Қўшимча маълумот бериб борилади», – дейилади маъмурият хабарида.
Эслатиб ўтамиз, кутубхонада узлуксиз ишлаш режими кўпчиликнинг таклифи билан 2022 йилнинг 1 ноябридан йўлга қўйилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter