Тошкентдаги кўчалардан бири узоқ муддатга ёпилмоқда
Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчасида олиб борилаётган йўл таъмирлаш ишларини тезлаштириш мақсадида 20 октябрь соат 00:00 дан 8 ноябрь кунига қадар Фарғона йўли кўчасидан Уйсозлар кўчасига («Панельный» мавзеси) ўтиш ва қайтиш (йўлнинг ҳар икки қатнов қисми) ёпиқ бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter