Тошкентдаги кўча икки кунга ёпилади
Тошкентдаги кўчалардан бири икки кунга транспорт ҳаракати учун ёпилади. Йўлнинг ёпилиши таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 28 февраль куни соат 20:00 дан 1 мартга қадар Темур Малик ва Мирзо Улуғбек кўчалари чорраҳасидан Султония кўчасигача бўлган қисмида автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади.
Қайд этилишича, мазкур ҳудудда таъмирлаш ва йўлларни кенгайтириш ишлари олиб борилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter