Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги бекат олдида аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилди

Тошкентдаги бекат олдида аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилди

Илюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани Шаҳристон бекати олдида одам ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 2020 йил 12 декабрь куни Юнусобод тумани, Гисар кўчасида шахси номаълум ёши тахминан 35-40 лардаги осиё миллатига мансуб аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг