Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми автотранспорт воситаларининг қатнови учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

1) 7 — 14 январь кунлари — Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприкнинг 7-сон (олдинги 17-сон) Шаҳар клиник шифохонасидан Юнусобод метроси (мўлжал: Универсам)гача бўлган оралиқда (икки томонлама йўлнинг бир томони);

2) 14 — 21 январь кунлари — Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприкнинг Юнусобод метросидан (мўлжал: Универсам) 7-сон (олдинги 17-сон) Шаҳар клиник шифохонаси йўналишидаги қисми (икки томонлама йўлнинг иккинчи томони).

Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг