Тошкентда ЮНИСЕФ томонидан берилган вакцина ташувчи автомобиллар ЙТҲга учради
Ижтимоий тармоқларда ЮНИСЕФ томонидан ССВга тақдим этилган вакцина ташувчи машиналар ЙТҲга учрагани видеоси тарқалди.
ЙҲХББ маълумотига кўра, бугун соат 11:30ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус ва Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳа яқинида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳудудий бошқармаларга фойдаланиш учун топширилиб, олиб кетилаётган «Changan» русумли автомобиль ҳайдовчиларидан бири кескин тормоз босиши оқибатида ортида ҳаракатланаётган ушбу русумдаги 6 та автомобиллар ҳам кескин тормозланиши юзага келган.
Ҳодиса натижасида 2 та автомобиль техник шикастланган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter