Тошкентда йўқолиб қолган 11 ёшли қизалоқ Қўқондан топилди
Интернетда Тошкентда 11 ёшли З.Т. йўқолиб қолгани ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур қизнинг топилганини маълум қилди.
Хабар қилинишича, 12 ноябрь куни соат 18:40 да қизнинг онаси 102 рақамига қўнғироқ қилиб, қизининг йўқолиб қолганини айтган.
Шундан сўнг, Олмазор тумани ИИБ ходимлари қизнинг ота-онасидан оиланинг барча яқинлари, қизнинг дугоналари ва синфдошларининг алоқа рақамларини аниқлаштирган.
Қариндошлар билан олиб борилган суҳбатлардан З.Т. Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги бобоси ва бувисиникида эканлиги маълум бўлган. Қиз у ерга мустақил равишда таксида борган.
Айни пайтда қиз Қўқон шаҳридаги қариндошлариникида, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter