Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда йўловчи ташувчи автобус маст фуқарони уриб юборди

Тошкентда йўловчи ташувчи автобус маст фуқарони уриб юборди

Душанба, 20 ноябр куни соат 17:37 ларда Тошкент шаҳридаги «8-Автобус саройи» филиалига қарашли 82-сонли «Ибн Сино даҳаси 1 – Юнусобод даҳаси 17» йўналишидаги  «Yutong CNG» русумли автобус ҳайдовчиси Ш.П. маст фуарони уриб юборди.

«Тошшаҳартрансхизмат» корхонаси ахборот хизмати хабарига кўра, воқеа Олмазор тумани Гулсарой кўчасидан Қорасарой кўчасига қайрилиб олиш вақтида содир бўлган. Спиртли ичимлик итеъмол қилиб олган 47 ёшли фуқаро Ҳ.Б. йўлнинг белгиланмаган қисмидан тўсатдан югуриб чиққан ва автобуснинг ўнг томон ўрта ён қисмига урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида фуқаро тан жароҳати олган ва воқеа жойига тез тиббий ёрдам чақирилган. Фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Пиёдалардан йўлларда ҳаракатланаётган вақтларида йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилишлари ва йўлларни кесиб ўтишда эътиборли бўлишлари сўралмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг