Тошкентда юрак касалликларини даволайдиган янги тиббиёт маркази очилади
Тошкент шаҳрида юрак-қон томир касалликлари бўйича хусусий тиббиёт маркази очилиши мумкин. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қарорга кўра, марказ Полша Республикасининг IRIMED Sp. Zo.o.s.k компанияси томонидан 2020-2023 йилларда 25,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги сармоя ҳисобига ташкил этилади.
Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
- илғор халқаро стандартлар даражасида юрак-қон томир касалликларини ташхислаш ва даволаш;
- юқори технологияли кардиожарроҳлик операцияларини ўтказиш;
- маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва бошқалар.
Шунингдек, марказ республика аҳолисининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан камида 2 нафар бемор учун ҳар ойда юқори технологияли қон томир жарроҳлик операцияларини бепул ўтказиш ва ҳар йили 10 нафардан кам бўлмаган маҳаллий мутахассисларни ўқитиш мажбуриятини олади.
Қайд этилишича, марказга Тошкент шаҳар Кичик Халқа Йўли кўчасида жойлашган Тошкент стоматология институтининг қурилиши тугалланмаган мажмуасига эгалик ҳуқуқи бериш кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter