Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ХEИнинг ҳудудий семинари ўз ишини бошлади

Тошкентда ХEИнинг ҳудудий семинари ўз ишини бошлади

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 10 июнь куни Тошкентда Халқаро электралоқа иттифоқи (ХEИ)нинг МДҲ ва қўшни давлатлар учун радиоалоқа бўйича 5 кунлик ҳудудий семинари ўз ишини бошлади. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Семинар ХEИ томонидан Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда. ХEИ шафелигидаги мазкур мавзуга бағишланган семинар республикамизда охирги марта 2010 йилда бўлиб ўтган.

Семинарнинг асосий мақсади мазкур йўналишда тажриба алмашиш ва ушбу спектрни халқаро миқёсда тартибга солиш ҳамда радиочастота спектри ва йўлдошли орбиталардан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш бўйича ХEИ маълумотларига эга бўлишдан иборат.

Фото: «Mitc.uz»

Семинар ишида Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси, шунингдек, Алоқа соҳасидаги Ҳудудий ҳамдўстликнинг Ижроия қўмитаси, ХEИнинг Радиоалоқа бюроси мансабдор шахслари ва мутахассислари иштирок этмоқда.

Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистондан радиочастота спектри масалалари билан шуғулланувчи давлат органлари, муассасалар, ташкилотлар, илмий-тадқиқот ташкилотлари мутахассислари ҳам қатнашмоқда.

Семинар доирасида ХEИ экспертлари томонидан частоталарни ўзлаштириш юзасидан ариза топшириш, текшириш ва имтиҳондан ўтказишда қўлланиладиган ва мамлакатларнинг алоқа маъмуриятлари томонидан ХEИнинг Радиоалоқа бюросига юбориладиган ХEИ Радиоалоқа бюроси дастурий таъминотидан фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилади.

Тадбир доирасида хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, «Спектрдан фойдаланишни бошқаришдаги тенденциялар ва янги радиоалоқа технологиялари» мавзуида форум ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг