Тошкентда халқаро конференция сабаб айрим марказий кўчалар ёпилади
Жорий йилнинг 15 ва 16 июль кунлари пойтахтимизда «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилади.
Тадбирни ўтказиш жараёнида 15 ва 16 июль кунлари «Toshkent city» мажмуаси атрофидаги қуйидаги йўллар транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун ёпилади.
- Ислом Каримов кўчаси: Туроб Тўла кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми;
- Фурқат кўчасининг маҳаллий йўли: Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача;
- Олмазор кўчаси: Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми.
Шунингдек, ушбу кўчаларга туташ йўлларда ҳаракатланиш вақтинча чекланиши мумкин.
Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter