Тошкентда валютафурушнинг уйидан қарийб 240 минг доллар топилди
Тошкентдаги долларфурушнинг уйидан қарийб 240 минг доллар пул чиқди.
Чилонзор туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахсдан 239 356 АҚШ доллари ва 482 млн сўм ашёвий далил сифатида олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.А. (муқаддам судланган) ўз уйида навбатдаги мижоз И.А.га 5 502 АҚШ долларини 69,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан валюта қимматликларини олиш ва ўтказишда фойдаланиб келинган жами 239 356 АҚШ доллари ва 482 млн сўм пул ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter