Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «тунги кўнгилочарлик»да қатнашган 14 та автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди (видео)

Тошкентда «тунги кўнгилочарлик»да қатнашган 14 та автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди (видео)

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкентда 10 февраль куни «Ucell» маъмурий биноси қаршисидаги автомобиллар тураргоҳидаги «тунги кўнгилочарлик»да иштирок этган 14 та автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига нисбатан турли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий таъсир чоралари қўлланилган.

Улардан беш нафарида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта полиси бўлмаган, тўрт нафар ҳайдовчиларнинг автомобиллари ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилганлиги аниқланган.

Икки нафар ҳайдовчи автомобилларига шовқинни пасайтирадиган мослама (махсус «спорт» тури) ўрнатишган. Яна бири бошқа шахсга тегишли бўлган автомобилни бошқариш учун ишончномага эга бўлмаган, бошқасида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони йўқ бўлган. Яна бир ҳайдовчида транспорт воситасининг паспорти бўлмаган.

Қуйидаги видеоёзувда эса нафақат «Spark» автомобили ҳайдовчиси, балки бошқа автомобилчилар ҳам «дрифтинг» билан шуғулланаётганлигини кўриш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг