Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Спарк»ни олиб қочган шахс кўп вақт ўтмай ушланди

Тошкентда «Спарк»ни олиб қочган шахс кўп вақт ўтмай ушланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

7 декабрь куни тахминан соат 18:10 да Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 45 ёшли Рихситилла М. мурожаат қилади. У ўз аризасида тахминан соат 17:00 да уйи ёнида «Спарк» русумли автомобилини қолдирганлигини, уйда бир соат атрофида бўлиб, уйдан чиққанида автомобиль йўқлигини кўриб, 102 га қўнғироқ қилганлигини маълум қилди. Рихситилла М. машина калитини автомобиль салонида, автомобилни ўзини эса очиқ қолдирганлиги қўшимча қилади.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, жиноят қидирув ходимлари видеокузатув камералари ёзувларини ўрганиб чиқишди. Натижада ғаразгўй олиб қочилган автомобилда қаерга йўналганлиги аниқланди.

«Спарк» бир неча соатдан сўнг Юнусобод туманидаги кафе автотураргоҳида топилди. Автомобилдан давлат рақамлари ечилган, машина калити ҳам йўқ эди. 

Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари автомобилни кўздан кечириб, бир нечта бармоқ изларини топишди. Олиб борилган дактилоскопик экспертизанинг хулосасига кўра, бир нечта бармоқ излари қашқадарёлик 23 ёшли Фарруҳ К.га тегишли экани аниқланди. 

10 декабрь куни Шайхонтоҳур туманидаги «Чорсу» бозорида патруль-пост хизмати ходимлари Фарруҳни таниб, уни қўлга олишди.

Сўроқ давомида Фарруҳ К. қилмишини тан олиб, олиб қочилган автомобилнинг давлат рақамини қаерга ташлаганини маълум қилди. Айтилган жой кўзда кечирилганда автомобиль давлат рақамлари топилиб, эгасига қайтариб берилди.

Фарруҳ К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси («Транспорт воситасини олиб қочиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг