Тошкентда рухсатсиз диний адабиётдан дарс берган аёллар жазоланди
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги ўқув марказларидан бирида 43 ёшли Н.К. ва 19 ёшли М.Р. (иккиси ҳам аёл) тегишли рухсатларсиз диний адабиётдан фойдаланган ҳолда дарс ўтган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, туманда ўтказилган профилактик тадбирлар давомида улар ушланган ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддасига (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) асосан суд томонидан аёлларга нисбатан қонуний чора кўрилган.
Аммо воқеа қачон бўлгани, айбдор деб топилганларга қандай жазо қўлланилгани ҳақида батафсил маълумот очиқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter