Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда қурилаётган «Humo Arena»да ёнғин чиқди

Тошкентда қурилаётган «Humo Arena»да ёнғин чиқди

«Humo Arena» муз саройи.

Фото: «Pikabu»

Бугун, 26 декабрь куни Тошкентда қурилаётган «Humo Arena» муз саройида ёнғин чиққан.

«Xabar.uz»га маълум қилинишича, ёнғин содир бўлган ҳудудга ўнга яқин ўт ўчириш автомобиллари жалб қилинган. 

Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, муз саройи ҳудудидаги қурилиш чиқиндилари ёнган. Жабрланганлар ва талафот ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мажмуада ўлчамлари 60х30 метр бўлган иккита — асосий ва машқ муз ареналари режалаштирилган бўлиб, бино умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил қилади, бино тўрт қаватдан иборат, баландлиги эса 36 метрни ташкил этади. 

Муз саройи 12,5 минг ўтириш жойларига эга ва концерт зали сифатида ўн минг, спорт мусобақалар ўтказиш зали сифатида эса 14 минг томошабинга мўлжалланган. Асосий бинода 300 ўринлик машқ аренаси ҳам лойиҳалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг