Тошкент шаҳрида қанча аҳоли яшаётгани маълум қилинди
Тошкент шаҳрида доимий аҳоли сони 2023 йил 1 январ ҳолатига кўра 2 миллион 955 минг 700 кишини ташкил этмоқда. 2022 йилнинг январ-декабр ойларида 93,3 минг кишига ёки 3,3 фоизга кўпайди. Шундан:
-эркаклар сони 1 449 300 киши;
- аёллар сони 1 506 400 киши.
Туманлар кесимида доимий аҳоли сонининг тақсимланиши:
— Олмазор туманида 395,0 минг киши
— Юнусобод туманида 366,9 минг киши
— Шайхонтоҳур туманида 360,5 минг киши
— Мирзо Улуғбек туманида 323,1 минг киши
— Учтепа туманида 293,5 минг киши
— Яшнобод туманида 289,4 минг киши
— Чилонзор туманида 271,9 минг киши
—Янгиҳаёт туманида 161,0 минг киши
— Миробод туманида 149,5 минг киши
— Сергели туманида 162,3 минг киши
— Яккасарой туманида 126,9 минг киши
— Бектемир туманида 55,7 минг киши.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 024 946 кишини ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter