Тошкентда мактаб психологи ўқувчи-қизларга уятсиз ҳаракатлар қилди
Ижтимоий тармоқларда 158-сонли мактабда ўқувчи қизларга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Жорий йилнинг 7 апрель куни Миробод туманидаги 158-сонли мактабда 1963 йилда туғилган, шу мактабда психолог лавозимида ишловчи Азад Гасанов вояга етмаган қизларга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси («Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи А.Гасанов шаҳар клиник психиатрия шифохонасига жойлаштирилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter