Тошкентда мактаб ўқувчиси аянчли жиноят содир этди
Тошкентда мактаб ўқувчиси танишини пичоқлаб қўйди.
Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълумот беришича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 22 май куни соат 23:30 атрофида Олмазор туманида содир бўлган.
2004 йилда туғилган бола (242-сонли мактаб ўқувчиси) унинг Samsung телефонини олиб қўйишга ҳаракат қилган таниши билан жанжаллашиб, ўткир тиғли жисм билан бир неча маротаба тан жароҳат етказган ва воқеа жойидан яширинган.
Оқибатда олинган тан жароҳатлари натижасида жабрланувчи шахс вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter