Тошкентда «Ласетти» ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, устунга урилди
17 июль куни тахминан соат 3:30да Яккасарой туманидаги Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида 33 ёшли Т.И. «Ласетти» русумли автомобилида бошқарувни йўқотиб, бетон устунга бориб урилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ оқибатида жиддий тан жароҳати олган ҳайдовчи шифохонага олиб борилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган. Фожиали ЙТҲга ҳайдовчининг рулда ухлаб қолгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter