Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Labo» реклама устуни билан тўқнашди: йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди

Тошкентда «Labo» реклама устуни билан тўқнашди: йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди

Пойтахтда «Labo» енгил юк машинаси реклама устунига бориб урилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.

Хабарга кўра, 11 август куни соат 11.30 лар атрофида 102 рақамига Чилонзор туманининг Бунёдкор кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани ҳақида хабар келиб тушган. Аниқланишича, 20 ёшли ҳайдовчи Асадбек Н. «Labo» енгил юк автомобили бошқарувини йўқотиб, реклама устуни билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида тан  жароҳатлари олган ҳайдовчи шифохонага етказилди. Йўловчи — Тошкент вилоятилик 31 ёшли Бекзод С. олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Мазкур факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг