Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда кондиционерини ишлатмаган автобус ҳайдовчиси жазоланди

Тошкентда кондиционерини ишлатмаган автобус ҳайдовчиси жазоланди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиси ҳаракат вақтида совитиш тизимини (кондиционер)ни ёқмагани бир неча йўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 июнь куни, соат 10:12 лар атрофида, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг «12-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги, давлат рақами 01| 847 ЗЖА бўлган, 59-сонли йўналиш ҳайдовчиси Зокиров Олим ўз бошқарувидаги автобуснинг совитиш тизими (кондиционер) ни ёқмаган ҳолда ҳаракатланиб, «Сергели 7-мавзе» бекатида йўловчилар эътирозидан сўнг совитиш тизми (кондиционер) ни ёқган ҳолда ҳаракатланганлиги аниқланган.

Маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳамда «12-Автобус саройи» филиали масъул ходимлари тезкорлик билан 59-сонли автобус йўналишининг охирги бекати ҳисобланган «Дўстлик - 2 шох бекати» га етиб бориб, йўловчилар норозилигига сабаб бўлган ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда  ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чораси кўрилиши белгиланган.

Корхона ички тартиб қоидасига биноан, ҳайдовчилар автобус салонида совитиш тизими (кондиционер) ни соат 8:00 дан 19:00 га қадар ёқган ҳолда ҳаракатланишлари белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг