Тошкентда катта киши ёш болани ураётгани акс этган видео тарқалди
Интернет тармоқларида катта ёшдаги киши ёш болани ураётганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
Жорий йилнинг 22 август куни Тошкент шаҳар ИИББ 102 рақами орқали 1987 йилда туғилган Д.Ўлмасхон мурожаат қилиб, ўғлини урган қўшнисига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Аниқланишича, шу куни соат 14.00 ларда Чилонзор тумани 8-мавзеда истиқомат қилувчи ёш болалар ўзаро урушиб қолишган. Уларнинг тортишувига болалардан бирининг отаси 1986 йилда туғилган Қ.Бахтиёр аралашган ҳамда вояга етмаган 2010 йилда туғилган К.Асадбекни уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Вояга етмаган К.Асадбекга етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter