Тошкентда жаҳон чемпионатига расман старт берилди
«Юнусобод спорт мажмуаси»да оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, ушбу дунё биринчилигида 90 га яқин мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.
Очилиш маросимида Азиз Абдуҳакимов оғир атлетика мисолида сўнгги икки Олимпия ўйинларида вакилларимиз олтин медални қўлга киритиб келаётгани, яқинда Саудия Арабистонида ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ёшларимиз кучли учликдан ўрин олгани ҳақида гапириб, дунё биринчилигининг барча иштирокчиларига омад тилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter