Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда иссиқ сувдан чиққан қора заррачалар бўйича тушунтириш берилди

Тошкентда иссиқ сувдан чиққан қора заррачалар бўйича тушунтириш берилди

3 ва 4 январь кунлари Тошкент шаҳрининг иккита туманида яшовчи, «Тошкент иссиқлик маркази» корхонасига қарашли 1-ИМ қозонхонаси ишлаётган ҳудудлардаги иссиқ сув истеъмолчиларининг сувида қора заррачалар ва лойқалик пайдо бўлган.

Veolia Energy Tashkent (VET) бунга 3 январга ўтар кечаси 1-ИМ қозонхонасидаги сувни тозалаш фильтридан сульфатланган кўмирнинг чиқиши сабаб бўлганини маълум қилди.

Қозонхонадан сульфатланган кўмир тушиши оқибатида Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги истеъмолчиларнинг иссиқ сувларида қора фракциялар (сульфокўмир) пайдо бўлган.

«Сульфокўмир сувни фильтрлашда ишлатилади ва истеъмолчилар учун хавф туғдирмайди. Иссиқлик тармоқларида сульфатланган кўмир оқими бартараф этилди, вазият қозонхона ва VET`нинг техник ходимлари назоратида», дейилади хабарда.

VET ҳисоблагичлар тиқилиб қолса, профилактика ишларини олиб боришга тайёрлигини билдирди. Истеъмолчилардан ҳисоблагичлардаги пломбаларни ўзлари олиб ташламасликлари (бу тақиқланган), балки ҳудуддаги VET бошқармаларига мурожаат қилишлари сўралган.

Компания «Тошкент иссиқлик маркази» Veolia Energy Tashkent учун иссиқ сувнинг асосий етказиб берувчиси эканини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг