Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда иситиш даврини якунлаш режалаштириляпти

Тошкентда иситиш даврини якунлаш режалаштириляпти

Тошкент шаҳар ҳокимлиги март ойидан ҳаво ҳарорати исигани ва ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганлигини инобатга олган ҳолда, 2023 йилнинг 10 март кунидан 2022-2023 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилаётганлигини маълум қилмоқда.

Маълумот учун, Ҳукуматнинг 2014 йил 15 июлдаги «Коммунал хизматлар кўрсатишни тасдиқлаш қоидалари тўрисида»ги 194-сонли қарорига мувофиқ, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда Етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.

Қарорга кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг