Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тошкентда икки эркак томонидан зўрлаб олиб кетилган қиз» воқеасига изоҳ берилди

«Тошкентда икки эркак томонидан зўрлаб олиб кетилган қиз» воқеасига изоҳ берилди

Бир муддат олдин 2 нафар номаълум эркакнинг аёлни куч ишлатиб автомашинага ўтқизиб олиб кетганлиги ҳолатига оид хабар берилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳолатга расмий муносабат билдириб, ҳодиса жорий йилнинг 24 ноябрь куни, Учтепа тумани 22-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдида содир бўлганини маълум қилди.

ИИББнинг аниқлашича, 1992 йилда туғилган Д.Ш. отаси 1963 йилда туғилган Х.М. билан бирга давлат рақами 70 R 300 SА бўлган Tracker русумли автомашинасига турмуш ўртоғи 2000 йилда туғилган М.А.ни ўтқизиб номаълум томонга олиб кетган. Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида М.А. қонуний турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилиги сабабли 1 нафар фарзандини турмуш ўртоғида қолдириб уйдан чиқиб Тошкент шаҳрига кетиб қолганлиги, уни турмуш ўртоғи Д.Ш. қидириб, юқоридаги манзилдан топганлиги ҳамда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги ўзининг уйига олиб борганлиги аниқланган.

«Ҳозирда M.A. оила даврасида соғ-саломат эканлигини маълум қиламиз», – дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилмоқда. М.А. ва унинг оиласи хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари томонидан тўлиқ ўрганилмоқда.

Текширув якуни бўйича айбдор шахсларга қонуний қарор қабул қилиниши маълум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг