Тошкентда икки бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди
ССВ пойтахтда яна иккита ўлим ҳолати бўйича хабар берди.
Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 46 ёшли бемор С.Л.да (эркак) жорий йил 20 июль куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва нафас етишмовчилиги белгилари кучайиб Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумла касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Унга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия ҳамда семизлик каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур туманида яшаган 58 ёшли бемор Ш.Д.да ҳам 20 июль куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумла касалликлар шифохонасига кун давомида тана ҳарорати кўтарилиб, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли ётқизилган.
Унга ҳам COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлар билан кечган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. Ҳар икки бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter