Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ИИБга чақирилган шахснинг бир кун ўтмай мурдаси топилган. Ҳолат бўйича расмий изоҳ берилди

Тошкентда ИИБга чақирилган шахснинг бир кун ўтмай мурдаси топилган. Ҳолат бўйича расмий изоҳ берилди

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда 41 ёшли Александр Бочаров гўёки Юнусобод тумани ИИО ФМБ 3-сонли ИИБга жорий йилнинг 1 апрель куни келтирилганидан сўнг олган тан жароҳатлари туфайли вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Ҳақиқатдан, 1 апрель куни соат 21.00 ларда муқаддам тўрт маротаба судланган Александр Бочаров ва яна икки нафар фуқаро: муқаддам судланганлар 1979 йилда туғилган Л.Дмитрий ва 1970 йилда туғилган Л.Анатолийлар билан сўров олиб боришлик учун Юнусобод тумани 3-сонли ИИБга келтирилган.

Ўртача ҳисобда 45 дақиқа давом этган сўровдан сўнг уччала шахс қўйиб юборилган, шу жумладан Бочаров Александр ҳам.

2 апрель куни эрталаб соат 4.00-4.30 дарда 30-уйнинг олдида Бочаров Александрнинг мурдаси топилган. Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Республика илмий-амалий суд-тиббиёт маркази ҳудудий филиали томонидан берилган бирламчи маълумотга кўра, марҳумнинг бир нечта касалликлари бўлган, хусусан, юрак ишемик касаллиги, гематоген сил, полиорган етишмовчилиги, икки томонолама ўпка плеврити, бош мия ва ўпка ишиши, сурункали гепатит, гиёҳвандлик, алкогольдан заҳарланиш ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг