Тошкентда ҳаво «ўртача» даражадаги ифлосланиш тоифасига қайтди

Тошкент шаҳрида айни вақтда ҳавонинг майда чанг заррачалари (PM 2,5) билан ифлосланиш даражаси Халқлар дўстлиги майдонида 19 мгк/м3, Юнусобод туманидаги Бодомзор йўлида эса 13 мкг/м3 ни кўрсатган.
Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўзгидромет кузатув станциялари маълумотлари асосида тайёрланган ушбу хулоса ҳаводаги чанг миқдори AQI – РM 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг «ўртача» даражадаги ифлосланиши кузатилганидан далолатдир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 январ кунги ҳолатда пойтахт ҳавоси таркибидаги айнан РМ-2.5 майда заррачаси жаҳон стандарт меъёридан (РЭМ) 18.7 марта юқори кузатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter