Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда гўшт нархига чеклов қўйилгани айтилмоқда

Тошкентда гўшт нархига чеклов қўйилгани айтилмоқда

Фото: «Gazeta.uz»

18 октябрдан йирик супермаркет тармоқлари, дўконлар ва айрим бозорларда юқори нарх таснифига кирувчи гўшт йўқолиб қолгани, мавжуд гўшт маҳсулотларининг нархи эса 60 минг сўмдан ошмаётгани маълум бўлди. «Gazeta.uz»нинг ёзишича, бу ҳақда муштарийлар ҳам маълум қилган, ижтимоий тармоқларда ҳам хабарлар қолдирилган.

Исмини ошкор этишни истамаган сотувчининг нашрга маълум қилишича, гўшт нархига 60 минг сўмлик чеклов қўйилган, шу боис у ёғ ва суяк қўшиб беришга мажбур бўляпти. Ўтган ҳафта худди шу гўшт 70 минг сўм бўлган. Сотувчининг фикрича, нархни назорат қилиш бефойда, вазият янада ёмонлашади, бундан аввал ҳам шу каби ўхшамаган уринишлар кўп бўлган.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказган эди. Унда гўшт, тухум, ўсимлик ёғи ва шакар нархининг кескин ўсиши аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётгани таъкидланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг