Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда электробуслар иштирокидаги ЙТҲлар кўпаймоқда

Тошкентда электробуслар иштирокидаги ЙТҲлар кўпаймоқда

Тошкентда яна электробус иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар бермоқда. 

8 июн куни, соат 12:30 ларда, «7-Aвтобус саройи» филиали тасарруфидаги 94-сонли йўналиш ҳайдовчиси (Х.М 1979-йилда туғилган) автобусни Учтепа тумани «Гулистон» кўчаси орқали «Мухлиса» ва «Aҳмад» бекати оралиғида бошқариб бораётган вақтда, йўл четидаги «Lacetti» русумли енгил автомобил ҳайдовчиси маст ҳолатда автомобилни бошқариб тўсатдан йўлнинг қатнов қисмига чиқиб електробусга урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Электробус ва енгил автомобил техник шикастланган.

Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан расмийлаштирилганлигини маълум қиламиз, дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 6 июн куни Мирзо Улуғбек тумани Дурмон йўли - Ғазалкент кўчалари кесишган чорраҳадаги тўқнашувда бир киши ҳалок бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг