Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда электробус ва «Nexia-3» ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда электробус ва «Nexia-3» ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Кеча, 24 июль куни Тошкент шаҳрининг А.Навоий кўчасида электробус ва «Nexia-3»  иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, 24 июль куни соат 17:20 атрофида ҳайдовчи А.Д. «Yutong» русумли электробус 28-йўналишда Шайхонтоҳур тумани А.Навоий кўчасида махсус А йўлак бўйлаб бошқариб бораётган бўлган. Электробуснинг чап тарафида ҳаракатланиб кетаётган «Nexia-3» русумли енгил автомобиль йўл ҳаракати қоидасини қўпол равишда бузиб, йўлнинг 2-қатнов қисмидан ҳаракатини кескин ўнгга бурган ва хавфли ҳолатни келтириб чиқарган.

«Nexia-3» автомобилининг ушбу кескин хатти-ҳаракати (манёвр) натижасида бўладиган ЙТҲнинг олдини олиш мақсадида, электробус ҳайдовчиси А.Д. кескин тормоз олишга мажбур бўлган.

Оқибатда электробус салонида тик турган ҳолда кетаётган йўловчилардан бири йиқилган ва шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда мазкур ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган бўлиб, хизмат суриштируви ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг